Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар

Т/р179
Амалга ошириладиган тадбирЧорвачиликни янада ривожлантириш:
чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;
наслчиликни ривожлантириш, наслчиликда илмий тадқиқот ишларини жорий этиш;
чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш, озуқа экинлари етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа бирликлари билан таъминлаш;
ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник жиҳозлаш;
ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир хил қоидаларга келтириш.
Бажариш муддати  2017 йил
I чорак Йил
давомида

Йил
давомида         Йил
давомида   2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-                   21 400,0
Молиялаштириш манбалари-                   Давлат бюджети маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаТаҳлилий маълумотлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тақдимот.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Комплекс дастурни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони 21,8%га, майда шохли қорамол бош сони 18,3%га ва сут маҳсулотлари 36,8%га ошади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich27.01.2017 21:32

Ajoyib reja! Qo'shilaman!

Маълумот учун27.01.2017 21:47

Келгусида ўз таклифларингизни беришингизни сўраймиз.