Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р18
Амалга ошириладиган тадбир“Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида), АҚҲМИ,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,  Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ
ва хизматдан кетиш масалалари,
бу борадаги кафолатлар тартибга солинади.

Комментарии и ответы

Salidjanov Ahror Adhamovich23.01.2017 13:19
Ушбу конун хужжатини ишлаб чикишда Давлат бошкарувчиларини "Касамёдига" алохида боб ажратилиши зарур. ЯЪни "хар бир давлат бошкарувчиси уз васифасига киришидан аввал узининг иймон эътикодидан келиб чиккан холда конституция ёки мукаддас китобларга кул куйган холда касамёд кабул килиши зарур". Давлат хизматчиларини маошларини хозирги истеъмол товарлари саватчасидаги харид кобилиятига нисбатан манимча 1,5 баробар булиши зарур. Шуни айтиш зарурки истеъмол товарлари саватчасидаги мавжуд булган махсулотлар ва курсатилган хизматлар сонини кайта хисоб китоб килиб чикиш зарур, Шундан келиб чиккан холда уларни (Давлат хизматчилари) маошларини белгилаш максадга мувофик. Давлат хизматчиларига уй-жой ажратилиши ва маълум бир вактдан сунг уни хусусийлаштриш масаласи хам хал этилмоги лозим.
Для информации27.01.2017 18:57

Эътибор берилса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг биринчи бўлими айнан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Шу билан бирга, ушбу масалалар тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида ўрганиб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳаракатлар стратегиясининг 26-бандига мувофиқ Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;
давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш;
идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Karshiev Mirzoxid Erkinovich23.01.2017 16:41
Лойиҳада, шунингдек, давлат хизмати билан боғлиқ масалар бўйича ваколатли орган(лар), давлат хизматчилари классификацияси, давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат хизматчилари одоб-аҳлоқ қоидалари, хизматчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш (тенг ишга тенг иш ҳақи тамойили асосида), кадрлар заҳираси ва кадрлар бошқариш тизими, уларнинг малакасини ошириш ва бошқа масалалар тартибга солиш таклиф этилади.
Принято05.02.2017 12:19

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.

Rizokulov Sarvar Axatkulovich24.01.2017 18:29
Ҳаракатлар Стратегияси билан тасдиқланаётган 2017 йил учун мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси (кейинги ўринларда – Дастур)нинг 18 бандини, хусусан “Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ҳамда ўзининг хўжалик ҳисобига эга бўлмаган давлат органлари ва улар тизимидаги корхоналар ҳодимларига бериладиган ойлик маошидан олинадиган даромад солиғини бекор қилиш ёки солиқ миқдорини камайтириш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Отклонено05.02.2017 12:20

Таклиф асослантирилмаган.

Dilshod Ostonov26.01.2017 01:25
Аввало кадрлар билан ишловчи ходимлар масаласини кўриб чиқиш лозим. Ҳар бир корхонада кадрлар бўлими корхона стратегиясини белгиловчи муҳим стратегик жой ҳисобланади. Шунинг учун вазирлик бўладими ёки энг қуйи ташкилот бўладими албатта кадрлар билан ишлаш хизмати бўлиши шарт. Бу кадрлар хизмати ходимлари йилига камида бир марта махсус малака ошириш ишларига жалб қилиниши лозим. Хақиқий ватанпарварлар бўлиши лозим. Вилоятларда, туманларда давлатнинг махсус уйлари бўлиши шарт, бу уйларда ратация қилинганлар ва хизмат сафарига борганлар яшашларига мўлжалланади. Шунингдек, юқори ташкилотларга узоқ муддатли стажировкага юбориш механизми ва бу ходимларнинг янги худудда ижтимоий кафолатларини ҳисобша олиш лозим, қонунчиликдаги тўсиқларни бартараф этишни таклиф этаман. Бу лойиҳани ишлаб чиқишда илтимос назариячилардан кўра амалиётчиларга кўпроқ мурожаат қилинса.
Принято06.02.2017 08:45

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.

Dilshod Ostonov26.01.2017 01:44
Миллий хавфсизлик хизматига ишга олиш тартиби ва ишга олинган ходимларни иш билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш лозим. Соҳа бўйича масъул сифатида бириктирилган ходимлар бириктирилган соҳаси бўйича малакага эга эмас, бу эса маълум бир муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун бу хизматга тегишли соҳадан чиққан ва мазкур ишлаган соҳаси юзасидан чуқур билим ва амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлардан шакллантиршни кўзда тутиш лозим.
Отклонено06.02.2017 08:44

Миллий хавфсизлик хизматида ҳарбий хизматчилар фаолият юритади ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳарбий хизматга оид қонунчилик билан тартибга солинади.

Жамолиддин Рахматуллаев26.01.2017 23:58
Бугунги кунда бир қанча соҳа ходимларини аттестациядан ўтиш, малака ошириш мезонлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибда солинган, масалан, ҳуқуқшунос, тибиёт, таълим ва бошқа. лекин вазирлик ва идораларнинг асосий 30% ташкил қилувчи молия, бухгалтерия соҳаси аттестациясини аниқ мезоналари белгиланмаган. Шу сабабли қуйидагиларни таклиф қиламан: давлат идорлари (вазирлик, қўмита ва бошқа бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар) бухгалтерия ва иқтисод, молия бошқармаларини ходимларини оптималлаштириш, штат бирликларини аниқ мезонлар асосида ташкил қилиниши, уларни ҳар уч йилда малака оширишини ташкил қилиниши, шунингдек, Адлия вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар малкали мутахассислари ҳамда молия ва бошқа вазирликларнинг масъул ходимларидан иборат таркибда доимий фаолият юритувчи комиссия томонидан аттестациядан ўтказилса, мазкур соҳада фаолитият юритувчи кадрларни муносиблигини аниқлашни мукаммал ҳуқуқий асослари яратилган ҳисобланди
Принято06.02.2017 08:46

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:22

Давлат хизматчиларга ички меъёрий ҳужжатларни ижро қилмаганлиги учун жавобгарликда озод қилиш. Давлат хизматчиларининг жавобгарлиги ушбу қонун билан белгиланиши лозим.

Отклонено28.01.2017 14:53

Таклифингиз асослантирилмаган.

Махмудов Ибрагим Исмаилович28.01.2017 17:51

1. Давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини аниқлаш, уларнинг хизмат хулқи, қарор қабул қилиш ва ишни ташкиллаштириш хусусиятларини давлат хизмати талабларига мослигини социологик ва психологик баҳолаш бўйича замонавий тадқиқот услубларини жорий этиш.

2. Давлат хизматида фаолият юритаётган кадрларни мунтазам баҳолаб бориш асосида раҳбардик лавозимларига номзодлар заҳирасини яратиш ва раҳбарлик лавозимларига номзодларни илмий асосланган тавсиялар асосида таклиф этиш амалиётини татбиқ этиш


Принято06.02.2017 08:47

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.