1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 18 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан кетиш масалалари, бу борадаги кафолатлар тартибга солинади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Эътибор берилса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг биринчи бўлими айнан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Шу билан бирга, ушбу масалалар тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида ўрганиб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳаракатлар стратегиясининг 26-бандига мувофиқ Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;
давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш;
идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Таклиф асослантирилмаган.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Миллий хавфсизлик хизматида ҳарбий хизматчилар фаолият юритади ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ҳарбий хизматга оид қонунчилик билан тартибга солинади.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Давлат хизматчиларга ички меъёрий ҳужжатларни ижро қилмаганлиги учун жавобгарликда озод қилиш. Давлат хизматчиларининг жавобгарлиги ушбу қонун билан белгиланиши лозим.
Таклифингиз асослантирилмаган.
1. Давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини аниқлаш, уларнинг хизмат хулқи, қарор қабул қилиш ва ишни ташкиллаштириш хусусиятларини давлат хизмати талабларига мослигини социологик ва психологик баҳолаш бўйича замонавий тадқиқот услубларини жорий этиш.
2. Давлат хизматида фаолият юритаётган кадрларни мунтазам баҳолаб бориш асосида раҳбардик лавозимларига номзодлар заҳирасини яратиш ва раҳбарлик лавозимларига номзодларни илмий асосланган тавсиялар асосида таклиф этиш амалиётини татбиқ этиш
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.