1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 19 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига давлат органлари ва ташкилотларида меҳнатга хақ тўлаш ва меҳнатни нормалашни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
Таклиф учун рахмат.
Қонунда ҳар бир давлат органи, ташкилоти учун разряд ставкаларини белгилашни имкони йўқ.
Ягона тариф сеткаси тушунчасини меҳнат кодексидан чиқариб ташлаш лозим ва уни бюджет кодексига ўтказиш лозим. Тўловлар эса шартнома билан белгиланиши лозим. Кимга қанача пул тўлаш давлат органларида бюджет кодексига асосан белгиланиши, тадбиркорлик субъектларида эса уларнинг ички сиёсатлари билан белгиланиши лозим.
Меҳнат кодекси кимга нечи пул бериш кераклиги масалани эмас, кимга қачон ва нима учун пул тўланиши кераклиги масаласини тартибга солиши лозим
Таклифингиз асослантирилмаган.
Меҳнат кодексига Юридик шахс доирасида ойлик иш ҳақи тўланишида юридик шахсдаги энг кам ойлик олувчи ходимнинг энг кўп ойлик олувчи ходимнинг ойликлари ўртасида бирор бир нисбат киритиб қўйиши мумкин. Бу ерда ойлик деганида ойлик маошларни ўзи назарда тутилган. окладлар. ойликни ўзгармайдиган қисми.
Таклифингиз асослантирилмаган.