Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р19
Амалга ошириладиган тадбирЎзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига давлат органлари ва ташкилотларида меҳнатга хақ тўлаш ва меҳнатни нормалашни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларМеҳнат вазирлиги,
Адлия вазирлиги,  Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 13:31
Давлат идораларининг кўпгина хизматчилари шанба хатто якшанба кунлари хам ишлашади, лекин дам олиш кунларига қўшимча хақ тўлаш тугул дам олиш кунлари иш куни сифатида ойлик маош табелида кўрсатилмайди ва хақ тўланмайди. Бунинг учун қатий чоралар кўриш вақти етди. Давлат идоралари хизматчилари темир одам эмас.
Рад этилди26.01.2017 17:19
Меҳнат қонунчилиги бўйича қайд этган масалангиз бўйича жавобгарлик масалалари қатъий белгиланган.
Botir Umarov23.01.2017 01:54
Айнан ушбу масалани тезлаштириш шарт. Давлат хизматчиси бўлган одам бировни қўлига қараб қолиши керакмас. Ана шунда коррупцияни олди олинади. Молия вазирлиги белгилаб бераётган маошга ишга бориб келиш ҳаражатлариниям қоплай олмайдику, рўзғор уёқда турсин. Кейин давлат хизматчиси ўзича "йўл қидиришга" тушади ва афсуски бу давлатда янада қимматроққа айланади. Тийинни иқтисод қиламиз деб сўмларни йўқотаётганимизни наҳотки бизнинг иқтисодчиларимиз тушуниб етишмаса? Айнан ўшандай иқтисодчиларимизни биринчи навбатда солиқ декларациясини топширишга мажбур қилиш керак: қандай қилиб ўзи белгилаб бераётган ойлигига данғиллама ховлию қўша-қўша машина олганини декларацияда исботлаб кўрсатсин оиласи билан биргаликда.
Маълумот учун06.02.2017 08:48

Таклиф учун рахмат.

Salidjanov Ahror Adhamovich23.01.2017 16:38
Манимча ушбу конунда ягона тариф ставкасидаги хар бир разрядлар учун туланадиган ставкалари хам куриб чикилиши керак яъни оширилиши керак.
Рад этилди06.02.2017 08:50

Қонунда ҳар бир давлат органи, ташкилоти учун разряд ставкаларини белгилашни имкони йўқ.

Dilshod Ostonov26.01.2017 01:35
Меъёридан ортиқ ишлаш, дам олмаслик келажак авлод генафонига жуда салбий тасир қилади. Бу борада Меҳнат вазирлиги Молия вазирлигининг дублёри бўлишга бархам бериши лозим. Меҳнат қонунчилигини янги таҳрирда кўриб чиқиш лозим ва албатта амалиётдаги юқори малакали ходимларни жалб қилган ҳолда.
Рад этилди26.01.2017 17:20
Меҳнат қонунчилиги бўйича қайд этган масалангиз бўйича жавобгарлик масалалари қатъий белгиланган.
Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:12

Ягона тариф сеткаси тушунчасини меҳнат кодексидан чиқариб ташлаш лозим ва уни бюджет кодексига ўтказиш лозим. Тўловлар эса шартнома билан белгиланиши лозим. Кимга қанача пул тўлаш давлат органларида бюджет кодексига асосан белгиланиши, тадбиркорлик субъектларида эса уларнинг ички сиёсатлари билан белгиланиши лозим.

Меҳнат кодекси кимга нечи пул бериш кераклиги масалани эмас, кимга қачон ва нима учун пул тўланиши кераклиги масаласини тартибга солиши лозим

Рад этилди28.01.2017 14:54

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:16

Меҳнат кодексига Юридик шахс доирасида ойлик иш ҳақи тўланишида юридик шахсдаги энг кам ойлик олувчи ходимнинг энг кўп ойлик олувчи ходимнинг ойликлари ўртасида бирор бир нисбат киритиб қўйиши мумкин. Бу ерда ойлик деганида ойлик маошларни ўзи назарда тутилган. окладлар. ойликни ўзгармайдиган қисми.

Рад этилди28.01.2017 14:54

Таклифингиз асослантирилмаган.