4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш
Т/р | 201 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида,
умумфойдаланишдаги халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш;
умумфойдаланишдаги республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш; умумфойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш; хўжаликлараро автомобиль йўлларни таъмирлаш; шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш; йўл хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш; қурилиш материалларини инновацион турларидан ҳамда замонавий илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллар сифатини яхшилашни белгиловчи стандартларни такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил |
Ижро учун масъуллар | Республика йўл жамғармаси, Ўзавтойўл, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 1 550 000,0 |
Молиялаштириш манбалари | Инвестиция дастури доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирларни амалга ошириш. Автомобиль йўллари ҳолати яхшиланади ва йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланади. Аҳоли ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилади. Йўл хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базаси яхшиланади ва ишлаб чиқариш қувватлари оширилади. |
Комментарии и ответы
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасида Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ маҳаллий солиқлар жумласига киради. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 52-моддасига асосан, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ маҳаллий бюджетларининг даромадлари сифатида маҳаллий бюджетга қолдирилади.
Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик нормалари талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, қурилиш сифатига пудратчи ташкилот маъсул ҳисобланади. Қурилиш объекти топширилгандан кейин 1 йил давомида 5 % гаров маблағи ушлаб қолинади ва тегишли муддат давомида сифат кўрсаткичлари техник талабларга жавоб берган тақдирда тўлаб берилади. Сизнинг 2-саволингизга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари жавоб бериши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.