Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р201
Амалга ошириладиган тадбирАвтомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, умумфойдаланишдаги халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш; умумфойдаланишдаги республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини қуриш
ва реконструкция қилиш; умумфойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш
ва реконструкция қилиш; хўжаликлараро автомобиль йўлларни таъмирлаш; шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш; йўл хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш; қурилиш материалларини инновацион турларидан ҳамда замонавий илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда автомобиль йўллар сифатини яхшилашни белгиловчи стандартларни такомиллаштириш.
Бажариш муддати2017 йил
Ижро учун масъулларРеспублика йўл жамғармаси, Ўзавтойўл,
ҚР Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Давархитектқурилиш,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)1 550 000,0
Молиялаштириш манбалариИнвестиция дастури доирасида Республика йўл жамғармаси маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирларни амалга ошириш.
Автомобиль йўллари ҳолати яхшиланади ва йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланади. Аҳоли
ва транспорт қатнови учун қулайликлар яратилади. Йўл хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базаси яхшиланади ва ишлаб чиқариш қувватлари оширилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 22:15
Республика йўл жамғармасига тушадиган ва ёқилғи (бензин, газ) истемоли учун олинадиган (ёқилғи нархига қўшилган) солиқларни махаллий бюджетда қолдириш керак.
Рад этилди28.01.2017 17:31

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасида Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ маҳаллий солиқлар жумласига киради. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 52-моддасига асосан, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ маҳаллий бюджетларининг даромадлари сифатида маҳаллий бюджетга қолдирилади.

S. Kurbonov23.01.2017 21:35
1. Йўл жамғармасига тушадигани маблағларни оқилона сарфланишини назорат қилиш билан бир қаторда "... км йўл таъмирланди" деган жумла ўрнига "... жойдаги ... кўчанинг ... кми таъмирланди ва ... йилга қадар ўнқир-чўнқирсиз хизмат қилиши сифатига жавобгармиз" деган жумла ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўларди. 2. Хорижий тажрибалардан маълумки, чорраҳаларда ўнгга бурилишда тўхташмайди, қўшимча бурилиш йўлакчаларидан "йўл беринг" белгиси ва липпиллаб турувчи сариқ чироқ остида ҳаракатни давоб эттириш мумкин. Бу эса, тирбандликни камайтиради. Ҳаракатни тезлаштиради.
Маълумот учун28.01.2017 17:37

Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик нормалари талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, қурилиш сифатига пудратчи ташкилот маъсул ҳисобланади. Қурилиш объекти топширилгандан кейин 1 йил давомида 5 % гаров маблағи ушлаб қолинади ва тегишли муддат давомида сифат кўрсаткичлари техник талабларга жавоб берган тақдирда тўлаб берилади. Сизнинг 2-саволингизга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари жавоб бериши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.