1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 22 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Республика иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа: иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини чеклаб бориш: давлат унитар корхоналарининг сонини қисқартириш ва давлат хизматларининг айрим турларини амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш; бошқарувнинг билвосита усулларини кенг қўллашга оид механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишни назарда тутади. |
Комментарии и ответы
Давлат контракталарини тузиш тизимини такомиллаштирши деган сўзларини қўшишни таклиф этаман.
Таклифингиз асослантирилмаган.
Давлат унитар корхоналар сонини қандай қисқартишни ҳам ёзиб ўтиш лозим. Уларни очмаслик йўли биланми, уларни ташкилий ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқалими, уларни тугатиш орқалими?
Бу масала Дастур ижроси жараёнида ҳал қилинади.
хусусий секторни қандай жалб қилиш ёзиб ўтилмаган.
Таклифингиз асослантирилмаган.