Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р22
Амалга ошириладиган тадбирРеспублика иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларДавлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа:
иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини чеклаб бориш:
давлат унитар корхоналарининг сонини қисқартириш ва давлат хизматларининг айрим турларини амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш;
бошқарувнинг билвосита усулларини кенг қўллашга оид механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишни назарда тутади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Karshiev Mirzoxid Erkinovich20.01.2017 11:38
Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларини бошқаришдаги иштирокини босқичма-босқич бозорларни тартибга солиш бўйича функцияларга ўзгартириш
Маълумот учун26.01.2017 01:02
Эътиборингиз учун рахмат.
Muxammedov Ilyos Sultanovich26.01.2017 01:02
Эътиборингиз учун рахмат.
Маълумот учун26.01.2017 17:21
Ахборот учун
Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:27

Давлат контракталарини тузиш тизимини такомиллаштирши деган сўзларини қўшишни таклиф этаман.

Рад этилди28.01.2017 15:09

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:29

Давлат унитар корхоналар сонини қандай қисқартишни ҳам ёзиб ўтиш лозим. Уларни очмаслик йўли биланми, уларни ташкилий ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқалими, уларни тугатиш орқалими?

Маълумот учун06.02.2017 08:53

Бу масала Дастур ижроси жараёнида ҳал қилинади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:31

хусусий секторни қандай жалб қилиш ёзиб ўтилмаган.

Рад этилди28.01.2017 14:53

Таклифингиз асослантирилмаган.