4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 228 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Мақсадли дастурлар асосида |
Молиялаштириш манбалари | Корхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция-лар |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Дастурларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни. Иш ўринлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш. |
Комментарии и ответы