Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш

Т/р228
Амалга ошириладиган тадбирМеҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган методика асосида меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатини аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун «старт-ап» лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларМеҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Мақсадли дастурлар асосида
Молиялаштириш манбалариКорхоналар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция-лар
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаДастурларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни.
Иш ўринлари ташкил этиш орқали бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар