1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 25 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш. |
Бажариш муддати | Ҳар чорак якуни бўйича |
Ижро учун масъуллар | Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ, “Ижтимоий фикр” маркази |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 100,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочи-ларнинг маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Дастур: давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш: социологик сўровлар орқали аҳолининг вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти натижаларига, улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатига баҳо бериш тизимини жорий этиш; ишчи индикаторлар тизими ва социологик сўровлар орқали давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни назарда тутади. |
Комментарии и ответы
социологик сўровлани ўтказишни мажбурий этиб белгилаб қўйиш. Социологик сўровнинг бюртмасичи бўлиб Вазирлар Маҳкамаси бўлиши лозим.
Социологик сўровдан ёмон натижа кўрсатган давлат органига мажбурий равишда текширув ўтказилиши белгилаб қўйилиши лозим.
Социологик сўровда сўраладиган саволлар рўйхатини тасдиқлаш ва эълон қилиш ҳамда ушбу рўйхатни тўлдириб бориш
социологик сўров натижалари мажбурий равишда эълон қилиб бориш лозим.
Социологик сўровларни фалсификация қилганлиги учун жавобгарлик кўрсатиб ўтиш мумкиндир?
Маълумот тариқаси қабул қилинди.