Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р25
Амалга ошириладиган тадбирДавлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги
ва натижадорлигини баҳолаш.
Бажариш муддатиҲар чорак якуни бўйича
Ижро учун масъулларВазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти,
ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ, “Ижтимоий фикр” маркази
Сарф-харажатлар (млн. сўм)100,0
Молиялаштириш манбалариИжрочи-ларнинг маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирлар дастури. Дастур:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш:
социологик сўровлар орқали аҳолининг вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти натижаларига, улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатига баҳо бериш тизимини жорий этиш;
ишчи индикаторлар тизими ва социологик сўровлар орқали давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни назарда тутади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:39

социологик сўровлани ўтказишни мажбурий этиб белгилаб қўйиш. Социологик сўровнинг бюртмасичи бўлиб Вазирлар Маҳкамаси бўлиши лозим.

Социологик сўровдан ёмон натижа кўрсатган давлат органига мажбурий равишда текширув ўтказилиши белгилаб қўйилиши лозим.

Социологик сўровда сўраладиган саволлар рўйхатини тасдиқлаш ва эълон қилиш ҳамда ушбу рўйхатни тўлдириб бориш

социологик сўров натижалари мажбурий равишда эълон қилиб бориш лозим.

Социологик сўровларни фалсификация қилганлиги учун жавобгарлик кўрсатиб ўтиш мумкиндир?

Маълумот учун06.02.2017 08:54

Маълумот тариқаси қабул қилинди.