Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р27
Амалга ошириладиган тадбирДавлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларМеҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар қўмитаси,
Фанлар академияси,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳа қуйидаги намунали низомлар тасдиқланишини назарда тутади:
кадрлар хизмати тўғрисида;
вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида;
кадрлар заҳирасини шакллантириш тартиби тўғрисида;
заҳирага киритилган кадрлар ротацияси тўғрисида;
кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш тўғрисида.

Комментарии и ответы

Aybek Kamalov25.01.2017 11:57
Вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги қарорда номзодлар билан суҳбат ўтказувчи идораларора комиссия тузилиши назарда тутилиши лозим. Шунки, маълум бир давлат органларида номзодларни ишга қабул қилиш комиссиялари раҳбари шу ташкилотнинг раҳбари ҳисобланади. Бу эса, коррупция ҳолатларига йўл қўйилиши рискини келтириб чиқариши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, холислик принципларини назарда тутган ҳолда холис мутахассислар томонидан суҳбат ўтказиш ва ишга қабул қилиш механизми жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Принято06.02.2017 08:57

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.

Asqarbek Sobirov25.01.2017 18:12
Танлов очиқ-ошкора тарзда ва икки босқичда ўтказилиши таклиф этилади. Биринчи босқичда олдиндан берилган эълон бўйича талабгорларнинг аниқ соҳа ва мутахассислик бўйича билимлари компьютерда махсус дастур ёрдамида аниқланиши, компьютер аниқлаган натижалар асосида талабгорлар саралаб олиниши, иккинчи босқичда эса, сараланган талабгорлар билан уларнинг кенг сиёсий дунёқарашини ва одоб-ахлоқини ўрганиш учун комиссия томонидан улар билан алоҳида суҳбат ўтказилиши керак.
Для информации26.01.2017 17:23
Эътибор ва фикрингиз учун рахмат.
Dilshod Ostonov26.01.2017 22:57
Малака ошириш ишларини доимий назарда тутиш лозим. Номзод кимнинг қўлида ишлаши ҳам жуда муҳим. Бошлиқ қайсидир маънода устозлик қилади яъни устозининг ҳислатлари кадрларга таъсири катта бўлади. Шу жиҳатларига эътибор қаратиш ҳам ўринли...
Для информации06.02.2017 08:59

Маълумот сифатида қабул қилинди.

Xolov Aktam Xatamovich28.01.2017 17:55

Барча турдаги давлат бошқаруви органлари қошида кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни истиқболли ривожлантириш, уларни самарадорлигини баҳолаш мақсадида “Ассесмент марказ” ташкил этиш, мазкур марказлар фоалиятини методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан мувофиқлаштириб боришни таъминлаш

Отклонено06.02.2017 09:01

Таклиф асослантирилмаган.

Xolov Aktam Xatamovich28.01.2017 17:55

Давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини аниқлаш, уларнинг хизмат хулқи, қарор қабул қилиш ва ишни ташкиллаштириш хусусиятларини давлат хизмати талабларига мослигини психологик баҳолаш бўйича замонавий татқиқот услбуларини жорий этиш.

Для информации06.02.2017 09:02

Маълумот сифатида олинди.

Xolov Aktam Xatamovich28.01.2017 17:56

Давлат хизмати соҳасида фаолият юритувчи раҳбар ва ходимларнинг бошқарув жараёнида мулоқатманлик малкасини ошириш бўйича махсус тренинг марказини ташкил этиш

Отклонено28.01.2017 18:31

Таклифингиз асослантирилмаган.

Ravshanov Olim Maxmudovich28.01.2017 17:57

Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш. Ушбу қарор Давлатимизни ривожланиши йўлида катта хизмат қилади, кадрлар масаласи ҳозирги даврда айни керакли масала, нега, Давлатимизнинг аҳолиси кундан кунга кўпайиб бормоқда, Давлатнинг зиммасида жуда катта масъулят турибди бу масъулят аҳолининг тинчлигини сақлаш, уни яшаш шароитини яхшилаш ва ҳ.к. Шу сабабдан етук еш кадрлар Давлатимизнинг ҳар бир соҳасида керак бўлади, чунки Давлатимизнинг келажаги ва унинг истиқболи шу кадрларга боғлиқдур. Шу сабабдан ҳозирги ривожланган давлатларда Фуқаролар эркинлиги биринчи ўринда, бизнинг Давлатимиз ҳам Фуқаролар эркинлигини биринчи ўринга қўйган, лекин баъзи бир қанча чекловлар бор, бу чекловлар балки Давлатимизнинг ривожланишига ҳисса қўшаетган бўлиши ҳам мумкин, бу чекловлар бўлгани ҳам яхшидур, ушбу чекловлар бўйича таклифларимни билдириб ўтмоқчиман, масалан Тошкент Давлат Юридик Университети, Тошкент Давлат Темир-йўллари Институти, Токент Давлат Техника Университетидаги Авиация соҳалари каби йўналишлар Республика бўйича фақат Тошкент шаҳрига келиб таълим олиши мумкун, агар ушбу соҳалар ва тор йўналишлар бўйича Илмий Педагог ходим бўлмоқчи бўлса ва ушбу тор соҳалар бўйича етук мутахасис бўлиш истагидаги фуқаро агар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси булмаса ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхати йўқлиги учун ишга қабул қилинмайди, ва юрагида шижоати бор ҳар қандай фуқаронинг шижоатлари сўниб ортига ўз юртига қайтиб кетади, буни қрнига ким келади ва ким илмий иш қилади? ва талабаларга ким дарс берад? албатта Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бор ва у ўзи хохлаган ишга кираолмаган ва ноиложликдан магистртурани тугатиб ушбу таълим даргоҳида дарс беради, ҳеч қандай илмий ишлар ва ҳечқандай илмий ўзгариш ва илмий ютуқлар бўлмайди, ва бошқа яхшироқ бир жойдан таклиф бўлиши биланоқ таълим даргоҳини ташлаб кетади ва кадрлар етишмовчилиги бўлаверади... Бу борада жуда чуқур фикр юритиш керак, аввалом бор кадрларни яъни ўқитувчи бўлиш истагида бўлган ва илмий иш қиламан деган билимли ва теран фикрлайдиган ешларни, Бакалавр босқичида таълим олаетган еш талабаларни магистратурага қабул қилиш тартибини ўзгартириш керак, магистратурага кириш шартларини ўзгартириш керак, аввалом бор магистратурани тугатган талаба келажакда илмий педагог ўқитувчи бўлсин ва ушбу илмий даргоҳда дарс берсин ва бунинг учун керак бўлса Тошкент шаҳри еки Тошкент вилоятида доимий рўйхати булмаган тор соҳадаги еш олимларни Тошкент шаҳри еки Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш имколари яратилса тақсимга сазовор бўларди, шунда рақобат бўлади, рақобат бўлган жойда янгиланиш ҳам булади ва Давлатимизни келажакда янги янги марраларга олиб чиқади... Мен албатта аминман бутаклифим Давлатимизни бир қанча марраларга олиб чиқади... илмий еш педагог ўқитувчиларга бизнинг барча таълим даргоҳларимизда талаб кучли ва бир қанча тор йўналишларда чет тилини мукаммал биладиган еш педагог кадрлар етишмовчилиги бор, Давлат манфаати, келажаги истиыборли учун еш педагог кадрларга имкониятларни очиб беришимиз керак, улар учун ҳар қандай чекловларни олиб ташлаш лозимдир...

Принято06.02.2017 09:03

Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.

Xolov Aktam Xatamovich28.01.2017 17:58

Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш буйича электрон дастур ишлаб чиқариш

Отклонено28.01.2017 18:30

Таклифингиз асослантирилмаган.