1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 27 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар қўмитаси, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа қуйидаги намунали низомлар тасдиқланишини назарда тутади: кадрлар хизмати тўғрисида; вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида; кадрлар заҳирасини шакллантириш тартиби тўғрисида; заҳирага киритилган кадрлар ротацияси тўғрисида; кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш тўғрисида. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Маълумот сифатида қабул қилинди.
Барча турдаги давлат бошқаруви органлари қошида кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни истиқболли ривожлантириш, уларни самарадорлигини баҳолаш мақсадида “Ассесмент марказ” ташкил этиш, мазкур марказлар фоалиятини методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан мувофиқлаштириб боришни таъминлаш
Таклиф асослантирилмаган.
Давлат хизматчиларининг бошқарув компетенцияларини аниқлаш, уларнинг хизмат хулқи, қарор қабул қилиш ва ишни ташкиллаштириш хусусиятларини давлат хизмати талабларига мослигини психологик баҳолаш бўйича замонавий татқиқот услбуларини жорий этиш.
Маълумот сифатида олинди.
Давлат хизмати соҳасида фаолият юритувчи раҳбар ва ходимларнинг бошқарув жараёнида мулоқатманлик малкасини ошириш бўйича махсус тренинг марказини ташкил этиш
Таклифингиз асослантирилмаган.
Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш. Ушбу қарор Давлатимизни ривожланиши йўлида катта хизмат қилади, кадрлар масаласи ҳозирги даврда айни керакли масала, нега, Давлатимизнинг аҳолиси кундан кунга кўпайиб бормоқда, Давлатнинг зиммасида жуда катта масъулят турибди бу масъулят аҳолининг тинчлигини сақлаш, уни яшаш шароитини яхшилаш ва ҳ.к. Шу сабабдан етук еш кадрлар Давлатимизнинг ҳар бир соҳасида керак бўлади, чунки Давлатимизнинг келажаги ва унинг истиқболи шу кадрларга боғлиқдур. Шу сабабдан ҳозирги ривожланган давлатларда Фуқаролар эркинлиги биринчи ўринда, бизнинг Давлатимиз ҳам Фуқаролар эркинлигини биринчи ўринга қўйган, лекин баъзи бир қанча чекловлар бор, бу чекловлар балки Давлатимизнинг ривожланишига ҳисса қўшаетган бўлиши ҳам мумкин, бу чекловлар бўлгани ҳам яхшидур, ушбу чекловлар бўйича таклифларимни билдириб ўтмоқчиман, масалан Тошкент Давлат Юридик Университети, Тошкент Давлат Темир-йўллари Институти, Токент Давлат Техника Университетидаги Авиация соҳалари каби йўналишлар Республика бўйича фақат Тошкент шаҳрига келиб таълим олиши мумкун, агар ушбу соҳалар ва тор йўналишлар бўйича Илмий Педагог ходим бўлмоқчи бўлса ва ушбу тор соҳалар бўйича етук мутахасис бўлиш истагидаги фуқаро агар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси булмаса ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхати йўқлиги учун ишга қабул қилинмайди, ва юрагида шижоати бор ҳар қандай фуқаронинг шижоатлари сўниб ортига ўз юртига қайтиб кетади, буни қрнига ким келади ва ким илмий иш қилади? ва талабаларга ким дарс берад? албатта Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бор ва у ўзи хохлаган ишга кираолмаган ва ноиложликдан магистртурани тугатиб ушбу таълим даргоҳида дарс беради, ҳеч қандай илмий ишлар ва ҳечқандай илмий ўзгариш ва илмий ютуқлар бўлмайди, ва бошқа яхшироқ бир жойдан таклиф бўлиши биланоқ таълим даргоҳини ташлаб кетади ва кадрлар етишмовчилиги бўлаверади... Бу борада жуда чуқур фикр юритиш керак, аввалом бор кадрларни яъни ўқитувчи бўлиш истагида бўлган ва илмий иш қиламан деган билимли ва теран фикрлайдиган ешларни, Бакалавр босқичида таълим олаетган еш талабаларни магистратурага қабул қилиш тартибини ўзгартириш керак, магистратурага кириш шартларини ўзгартириш керак, аввалом бор магистратурани тугатган талаба келажакда илмий педагог ўқитувчи бўлсин ва ушбу илмий даргоҳда дарс берсин ва бунинг учун керак бўлса Тошкент шаҳри еки Тошкент вилоятида доимий рўйхати булмаган тор соҳадаги еш олимларни Тошкент шаҳри еки Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш имколари яратилса тақсимга сазовор бўларди, шунда рақобат бўлади, рақобат бўлган жойда янгиланиш ҳам булади ва Давлатимизни келажакда янги янги марраларга олиб чиқади... Мен албатта аминман бутаклифим Давлатимизни бир қанча марраларга олиб чиқади... илмий еш педагог ўқитувчиларга бизнинг барча таълим даргоҳларимизда талаб кучли ва бир қанча тор йўналишларда чет тилини мукаммал биладиган еш педагог кадрлар етишмовчилиги бор, Давлат манфаати, келажаги истиыборли учун еш педагог кадрларга имкониятларни очиб беришимиз керак, улар учун ҳар қандай чекловларни олиб ташлаш лозимдир...
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш буйича электрон дастур ишлаб чиқариш
Таклифингиз асослантирилмаган.