4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
| Т/р | 278 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида инклюзив таълим тизими самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
| Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
| Ижро учун масъуллар | Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги, Давлат тест маркази, УзННТМА |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
| Молиялаштириш манбалари | - |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ногирон болаларни зарур махсус адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминлашни қамраб олувчи инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш; инклюзив таълим тизими ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имконияти чегараланган талабаларга олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш; ногирон болаларни уйда ўқитувчи педагогларнинг ишини рағбатлантириш. |
Комментарии и ответы