4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
Т/р | 278 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида инклюзив таълим тизими самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Халқ таълими вазирлиги, ОваЎМТВ, Молия вазирлиги, Давлат тест маркази, УзННТМА |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: ногирон болаларни зарур махсус адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминлашни қамраб олувчи инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш; инклюзив таълим тизими ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имконияти чегараланган талабаларга олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш; ногирон болаларни уйда ўқитувчи педагогларнинг ишини рағбатлантириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар