5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 321 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | ФВВ, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги, ИИВ, МХХ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар, шу жумладан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, бундай вазиятларда қилинадиган биринчи даражали ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ишлар, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган яхлит тизимни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар назарда тутилади. |
Комментарии и ответы