Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р321
Амалга ошириладиган тадбирФавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларФВВ, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги, ИИВ, МХХ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Ушбу қарор билан фавқулодда вазиятларда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар, шу жумладан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, бундай вазиятларда қилинадиган биринчи даражали ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ишлар, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган яхлит тизимни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар