5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 327 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш: олий ва юқори даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни тайёрлаш ва ташкил этиш; хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар даражасидаги маслаҳатлашувларни ўтказиш; икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ташаббусларни, шу жумладан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Йўл харитаси. Ушбу “Йўл харитаси” билан давлатимизнинг ташқи сиёсатини янада мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама муносабатини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, ушбу йўналишда амалий таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради. |
Комментарии и ответы