Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р327
Амалга ошириладиган тадбирЎзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
олий ва юқори даражалардаги ташрифлар, учрашувлар ва музокараларни тайёрлаш ва ташкил этиш;
хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар даражасидаги маслаҳатлашувларни ўтказиш;
икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ташаббусларни, шу жумладан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, МХХ, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЙўл харитаси.
Ушбу “Йўл харитаси” билан давлатимизнинг ташқи сиёсатини янада мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама муносабатини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш, ушбу йўналишда амалий таклифларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар