5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 329 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистоннинг халқаро миқёсидаги ижобий нуфузини кенг тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ЎзМАА, Ўзбеккино, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс чора-тадбирлар. Уларда қуйидагилар назарда тутилади: мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган манзилли тарғибот-ташвиқот тадбирларини (конференция, “давра суҳбатлари”, семинар ва б.) ўтказиш; “Жаҳон” ахборот агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш, агентликнинг халқаро ахборот ҳамжамиятига босқичма-босқич интеграциялашувини фаоллаштириш; давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларидаги ютуқлар тўғрисидаги тегишли материалларни эълон қилиш воситасида давлатимизнинг халқаро кўламдаги ижобий нуфузини намоён қилиш; иқтидорли ёш мутахассислар учун хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг етук ва тажрибали мухбирлари иштирокида тренинг ва семинарлар ўтказиш; хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, машҳур режиссер ва актерларни жалб қилган ҳолда, замонавий Ўзбекистон ҳудудида туғилган, яшаган ва ижод қилган буюк олимлар, давлат арбоблари ва ҳарбий қўмондонлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кинофильмлар яратиш, уларни жаҳон ҳамжамияти ўртасида кенг тарқатиш. |
Комментарии и ответы