Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р329
Амалга ошириладиган тадбирЎзбекистоннинг халқаро миқёсидаги ижобий нуфузини кенг тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ЎзМАА, Ўзбеккино,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКомплекс чора-тадбирлар.
Уларда қуйидагилар назарда тутилади:
мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган манзилли тарғибот-ташвиқот тадбирларини (конференция, “давра суҳбатлари”, семинар ва б.) ўтказиш;
“Жаҳон” ахборот агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш, агентликнинг халқаро ахборот ҳамжамиятига босқичма-босқич интеграциялашувини фаоллаштириш;
давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларидаги ютуқлар тўғрисидаги тегишли материалларни эълон қилиш воситасида давлатимизнинг халқаро кўламдаги ижобий нуфузини намоён қилиш; иқтидорли ёш мутахассислар учун хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг етук ва тажрибали мухбирлари иштирокида тренинг ва семинарлар ўтказиш;
хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, машҳур режиссер ва актерларни жалб қилган ҳолда, замонавий Ўзбекистон ҳудудида туғилган, яшаган ва ижод қилган буюк олимлар, давлат арбоблари ва ҳарбий қўмондонлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган  кинофильмлар яратиш, уларни жаҳон ҳамжамияти ўртасида кенг тарқатиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар