Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р330
Амалга ошириладиган тадбирҚуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш:
“Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининнг халқаро шартномалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунларнинг лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси консуллик устави (янги таҳрири) лойиҳасини;
янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини, жумладан вазирлик фаолиятини, биринчи навбатда хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарнинг Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш ҳамда мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларда илгари суриш масалалари бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар кўрилишини назарда тутувчи лойиҳани;
“Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси элчихоналари таркибидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар тўғрисида”ги низомлар лойиҳаларини, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистон томони тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини.
Бажариш муддатиЙил давомида
Ижро учун масъулларВазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонунлари ва низомлари.
Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилишига, дипломатик хизмат ходимларининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига, халқаро шартномаларни тузиш ва ижро этишнинг самарали механизмлари яратилишига, консуллик муассасаларининг асосий вазифа ва функциялари ойдинлашишига имкон яратади.
Таклиф этилаётган низомлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан мамлакатга инвестицияларни жалб этиш ва унинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вазифаларини кучайтириш, Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмларини қайта кўриб чиқиш имконини беради.

Комментарии и ответы

Абдураимов Расул Соипжонович24.01.2017 05:49
Давлат чегараси тўғрисидаги қонун хам қайтатдан кўриб чиқилиши ва бир қатор ўзгартиришлар киритилиши лозим деб ўйлайман. Хозирда унга кўра фермер хўжаликлари давлат чегарасидан 5-10 км узоқликда бўлган жойда жойлашган экин майдонларига ҳам кириб чиқиш учун қисм командирларидан 6 ойлаб хатто бир йиллаб рухсатномалар ололмасдан сарсон-саргардон. бўлиб оқибатда дала ишлари чала қолиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда муаммоларга дуч келмоқда.
Принято24.01.2017 18:01
Шарҳингиз учун рахмат. Таклифингиз лойиҳа қайта кўриб чиқилишида инобатга олинади.