5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 330 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш: “Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининнг халқаро шартномалари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунларнинг лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси консуллик устави (янги таҳрири) лойиҳасини; янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини, жумладан вазирлик фаолиятини, биринчи навбатда хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарнинг Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш ҳамда мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларда илгари суриш масалалари бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар кўрилишини назарда тутувчи лойиҳани; “Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси элчихоналари таркибидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар тўғрисида”ги низомлар лойиҳаларини, янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистон томони тўғрисида”ги низомнинг лойиҳасини. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва низомлари. Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилишига, дипломатик хизмат ходимларининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига, халқаро шартномаларни тузиш ва ижро этишнинг самарали механизмлари яратилишига, консуллик муассасаларининг асосий вазифа ва функциялари ойдинлашишига имкон яратади. Таклиф этилаётган низомлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан мамлакатга инвестицияларни жалб этиш ва унинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вазифаларини кучайтириш, Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмларини қайта кўриб чиқиш имконини беради. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар