Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р332
Амалга ошириладиган тадбирДавлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича 2017 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш:
Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнини тезлаштириб, чегара тўғрисидаги шартнома имзоланишига “етиб келиш”;
Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон Республикаси билан музокаралар жараёнини қайта тиклаш;
Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси участкаларида Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Актюбинск ва Мангистоғ вилоятлари билан туташ участкалари бўйича Қозоғистон билан Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокараларни давом эттириш;
Туркманистон Республикаси билан Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараларни қайта тиклаш.  
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларТИВ, Ергеодезкадастр, МХХ ДЧҚҚ, ИИВ, ДБҚ, Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаТадбирлар режаси.
Мазкур тадбирлар режасининг қабул қилиниши Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар ўртасида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради.

Комментарии и ответы