5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 332 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича 2017 йилга мўлжалланган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш: Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнини тезлаштириб, чегара тўғрисидаги шартнома имзоланишига “етиб келиш”; Давлат чегарасининг Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги келишилмаган қисмини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон Республикаси билан музокаралар жараёнини қайта тиклаш; Сирдарё, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси участкаларида Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Актюбинск ва Мангистоғ вилоятлари билан туташ участкалари бўйича Қозоғистон билан Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокараларни давом эттириш; Туркманистон Республикаси билан Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараларни қайта тиклаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | ТИВ, Ергеодезкадастр, МХХ ДЧҚҚ, ИИВ, ДБҚ, Адлия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Тадбирлар режаси. Мазкур тадбирлар режасининг қабул қилиниши Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар ўртасида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларида мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар