Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р35
Амалга ошириладиган тадбирАхборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш  мақсадида Инновация марказини ташкил этиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларАхборот технологиялари вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ДСҚ, ДБҚ,
Фан ва технологиялар қўмитаси,
Марказий банк, Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳа АКТ ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, “эркин иқтисодий худуд” мақомига эга бўлган, яъни барча солиқ
ва мажбурий тўловлардан озод этилган ҳамда махсус валюта ва божхона тартиби асосида иш юритадиган инновация марказини ташкил этишни назарда тутади.
АКТ йўналишидаги маҳаллий компаниялар сонининг ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар яратилишига ҳамда ялпи ички маҳсулотдаги АКТ улушининг ошишига эришилади.

Комментарии и ответы

Mehmonov Qambariddin Miradhamovich25.01.2017 10:34
Мазкур Инновация маркази фаолиятининг ҳуқуқий асослари аниқланиши лозим. Бунда Россия Федерациясида мавжуд бўлган "Сколково" лойиҳаси қўлланиладими? ёки "Кремний водийси" технологияси? Фикримча, Инновация Маркази ҳуқуқий мақомини белгилаш билан бирга айнан дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш, рақобатбардош ва дунёда рақобатлаша оладиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берадиган ҳуқуқий механизмлар борасида фикр юритиш лозим. Фақатгина солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилиш етарли эмас. Асосийси дунё бозорига йўналтириш, маҳаллий буюртмаларда рақобат шаффофлигини таъминлаш, бу борада стратегик ёндашув бўлиши лозим. Бошқа шарҳларни илмий мақолаларимда бериб бораман.
Для информации26.01.2017 17:30
Эътибор ва фикрингиз учун рахмат.