1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 35 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Инновация марказини ташкил этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Фан ва технологиялар қўмитаси, Марказий банк, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳа АКТ ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, “эркин иқтисодий худуд” мақомига эга бўлган, яъни барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилган ҳамда махсус валюта ва божхона тартиби асосида иш юритадиган инновация марказини ташкил этишни назарда тутади. АКТ йўналишидаги маҳаллий компаниялар сонининг ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар яратилишига ҳамда ялпи ички маҳсулотдаги АКТ улушининг ошишига эришилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар