1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 5 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг роли ва мавқеини ошириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ, ТИВ, ТИАИСВ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Бунда Олий Мажлис палаталарининг: давлатнинг ташқи сиёсати амалга оширилиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши устидан назорат ваколатлари мустаҳкамланади; хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади; Ўзбекистонннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. |
Комментарии и ответы
Ўзбекистон Республикасининг "Чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби тўғрисида" қонунини янги таҳрирда қабул қилиш лозим. Сабаби мазкур қонун Ўз,Респ. Конституциясининг 93-моддаси 6-банди ва 80-модда 8-бандига зиддир, яъни ҳозирда дипломатик ваколатхона раҳбарлари Президент тақдимига кўра Сенат томонидан тайинланади. Дастлаб қонун номланишини "Ҳорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартиби тўғрисида" сифатида ўзгартириш лозим. Сўнгра дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари тушунчасига таъриф бериш ва мазкур таърифда Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги вакиллик институтлари раҳбарларини киритиш керак. Бундан ташқари қонунда дипломатик ваколатхона раҳбарларини тайинланиш ва чақириб олиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Сенат номзодни рад этиш асослари, рад этилгандан сўнгги жараён, чақириб олиш учун Вена конвециясида кўрсатилмаган аммо долзарб бўлган асосларни киритиш лозим.
Таклифингиз асослантирилмаган.