2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
Т/р | 58 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш ва унга қуйидаги ваколатларни бериш: судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш; судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш; судьялик лавозимларига тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига номзодларни тақдим этиш; лавозимга тайинланган судьяларни уларнинг аризаси асосида ихтисослашув бўйича тегишли судга тайинлаш; тегишли суднинг амалдаги судьялари таркибидан улар ваколати муддати доирасида судлар раисларини тайинлаш; туман ва вилоят судлари раисларини 5 йилда бир маротаба судьялар орасида ротация қилиш; 5 йилда бир маротаба судьяларни уларнинг ваколати муддати доирасида туманлараро, вилоятлараро ротация қилиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. Судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича Олий малака комиссиясига ваколат бериш суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судловга эришишни, судьяларни муайян мансабдор шахс таъсиридан холи бўлишига, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Дастурнинг 108 ва 116-бандлари ижроси доирасида таклифингиз инобатга олинади.
Таклифингиз мазкур бандда назарда тутилган тадбирни амалга оширишда кўриб чиқилади.
Дастурнинг 62-банди ижроси доирасида таклифингиз инобатга олинади.
Мазкур соҳадаги конунчиликни такомиллаштириш доирасида таклифда баён этилган масала кўриб чиқилади.
Судъялар фаолиятига аралашганлик учун айбалнаётган шахсларга айбдорлик презумциясини қўллаш. яни айбланувчи судъяни фаолиятига аралашмаганлигини исботлаб бермаса жавобгарликка тортилади.
Таклифингиз асослантирилмаган.
интизомий жазони қўллаш ваколани фақат парламентга бериш. яъни интизомий жазога асос бўлган хатти-ҳаракатни содир этганми ёки йўқлигини кенгаш кўриб чиқсин, лекин жазони фақат парламент қўлласин.
Таклифингиз асослантирилмаган.
судъяларнинг рағбатлантириш бошқа шахсга боғлиқ бўлмаслиги керак. бу судъяни бировни қўлига қараб қолишга мажбур қилади. Рағбатлантириш фақат битта бўлиши керак бу ҳам бўлса халқа хизмат қилаётганлиги.
Аммо ойликлари ва иштимоий таъминоти жудда катта бўлиши керак. Осон эмас инсон тақдирини ҳал этиш.
Таклифингиз асослантирилмаган.
Суд раиси тизимини бекор қилиш. Нима учун суд раиси керак? ишни ташкил этиш учун-ми? Агар, иш жараёнини автоматлаштирилса ишни компютерлар ташкил этвуради! Қайси ишни қайси судя кўриши кераклигини ким ҳал этади? Суд раисими? Бу корупциягенлик ва тазйиқ ўтказиш инструментику!
Суд котиблари, канцелярия ва архив билан шартнома тузадими? буни олий суд қилса бўлади ёки бу ваколатни адлияга берса бўлади. Шунда суд котиблари адлия ходимлари ҳисобланади!
Судда ишни ташкиллаштириш, суд аппаратига раҳбарлик қилиш, улар томонидан меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқа бир қатор маъмурий функцияларни бажариш учун суд раиси лавозими зарур. Адлия тизимига суд котибларни ўтказиш суд мустақиллиги тамойилига зид бўлади.
Суд раисларини вилоятлараро ротация қилиш таклиф этилган, нега суднниг ичида эмас ва нега бир йил ичида эмас. Бир суд доирасида судялар галма гал суд раиси вазифасини бажариб чиқишсин. шунда судлар ўртасида тенглик бузилмайди. чунки ҳар бир судя эртага суд раиси бўлиши билади.
Таклифингиз асослантирилмаган.
Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш белгиланган. Бизнингча, мазкур Кенгашнинг мақоми ва судьялар корпусини шакллантиришдаги ўта муҳим вазифа ва функциясини инобатга олиб истиқболда унинг фаолияти алоҳида Ўзбекистон Республикасининг “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Мазкур Судьялар олий кенгаши судьялар корпусини шакллантириш; судьяликка номзодларни малака имтиҳонлардан ўтказиш; судьяларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; судьялар фаолиятини баҳолаш ва судьяларни рағбатлантириш; судьялар мустақиллиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш; судьяларни жавобгарликка тортиш каби масалаларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, судьяларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга роизилик бериш фақатгина Судьялар олий кенгаши қарори ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсатномаси асосидагина амалга оширилиши лозим. Шунингдек, судьяларга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши ҳам қайд этилган, Кенгаш ваколати доирасига киритилиши лозим. Бу эса ўз навбатида, судьялар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам юқорида қайд этилган Кенгашлар фаолияти махсус қонунлар билан тартибга солинган. Масалан, Франция, Италия, Испания, Польша, Бельгия, Молдова суд қонунчилигида мавжуд.
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.
Судларни ҳокимлар тазйиқидан холи қилиш учун суднинг маъмурий ҳудудий бўлинишларини қайта кўриб чиқиш ва ушбу бўлиниши мавжуд маъмурий ҳудудий бўлинишни такрорламаслиги лозим. яни бир ҳудудда иккита ёки уста суд бўлиши керак ёки битта суд ҳудудида иккита-учта маъмурий ҳудуд бўлиши керак.
судъялар ўзини бирор бир ҳудудга тегишли эканлигини ҳис этмасликлари керак. бу уларни ушбу ҳудуд ҳокими таъсиридан ҳоли қилади.
иложи бўлса судлар ҳудуд марказларидан узоқда жойлашиши керак.
Таклиф асослантирилмаган ва амалиётда ҳозирги кунга қадар судлар ҳокимлар томонидан ҳеч қандай тазйиққа дуч келгани ҳолати аниқлангани йўқ.
Дастурга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш белгиланмоқда. Бизнингча, мазкур Кенгаш таркибини доимий асосда профессионал фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш лозим. Жумладан, Кенгаш таркибини умумий юрисдикция ва хўжалик судлари судьяларидан улар штат сонига мутаносиб равишда , адлия органларидан 2 нафар, прокуратура органларидан 2 нафар вакил, Ўзбекистон Судьялар ассоциациясидан 2 нафар вакил, адвокатлардан 2 нафар вакил, Тошкент давлат юридик университетидан 2 нафар вакил (ҳуқуқ соҳаси бўйича катта ҳаётий ва илмий-амалий иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқ профессорларидан) шакллантирилиш лозим. Бундай Кенгашлар таркибини шакллантириш амалиёти бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам мавжуд. Масалан, Франция, Италия, Испания, Польша, Бельгия, Молдова қонунчилигида ўз ифодасини топган.
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.
Дастурда назарда тутилаётган Судьялар олий кенгашига қуйидаги қўшимча ваколатлар бериш мақсадга мувофиқ:
судьялар корпусини шакллантириш;
судья ёрдамчисини танлаш ва уларни тайинлаш;
судьялар қасамёд қабул қилиш маросимини тантанали ташкил этиш;
судьяларни меҳнат таътилиги чиқиш жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
судьяларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
судьялар ва суд раислари фаолиятини баҳолаш ва судьяларни рағбатлантириш;
судьяларни суд тизимида юқори мансаб лавозиларига тавсия этиш ва хулоса бериш;
судьялар мустақиллиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш;
судьяларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш ёки уни рад этиш масалаларни кўриб чиқиш;
Судьялар олий кенгаши ўз фаолияти бўйича 1 йилда камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Олий Мажлис Сенатига ҳисобот бериш тартибини жорий этиш лозим.
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.
Исходя из опытов зарубежных стран, где функционирует данный вид органа судебного самоуправления (США, Франция, Сербия, Россия, Украина, Казахстан, Кыргызстан и др.) предлагается сформировать состав Высшего судебного совета судей следующем виде:
заместители председателя Верховного суда Республики Узбекистан - 2
заместители председателя Верховного судов по уголовным и гражданским делам Республики Каракалпакстан - 2
председатели областных судов и города Ташкента (13) по уголовным, гражданским и хозйственным делам (с каждого суда) - 39
председатель военной коллегии Верховного суда Республики Узбекистан - 1
заместитель Генерального прокурора Республики Узбекистан - 1
председатель Палаты адвокатов - 1
Министр юстиции Республики Узбекистан - 1
и из одного председателя избираемый Президентом Республики Узбекистан
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.
5 йилда бир маротаба судьяларни уларнинг ваколати муддати доирасида туманлараро, вилоятлараро ротация қилиш учун ҳар бир судья учун барча ҳудадларда хизмат уйларни ташкил этиш лозим. Чунки, бир ҳудуддан бошқасига ротация қилинган судья уй-жой масаласини ҳал этиш учун ўз вақтини сарфламаслигни лозим, балки асосий вазифасини, яъни одил судловни амалга ошириши керак.
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.