Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р58
Амалга ошириладиган тадбирЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш ва унга қуйидаги ваколатларни бериш:
судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш; судьялик лавозимларига тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига номзодларни тақдим этиш;
лавозимга тайинланган судьяларни уларнинг аризаси асосида ихтисослашув бўйича тегишли судга тайинлаш;
тегишли суднинг амалдаги судьялари таркибидан улар ваколати муддати доирасида судлар раисларини тайинлаш;
туман ва вилоят судлари раисларини 5 йилда бир маротаба судьялар орасида ротация қилиш;
5 йилда бир маротаба судьяларни уларнинг ваколати муддати доирасида туманлараро, вилоятлараро ротация қилиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларОлий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича Олий малака комиссиясига ваколат бериш суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судловга эришишни, судьяларни муайян мансабдор шахс таъсиридан холи бўлишига, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Козимбек Шухратович19.01.2017 07:04
Судьялик лавозимига илк маротаба тайинланаётканлар ёши 35 ёшдан кам бўлмаган ҳолда бўлиши зарур. 35 ёшга тўлган шахс Судьяликка тайинланишидан аввал суд тизимида олий ўқув юртини битиргач узлкусиз котиб, суд ижрочиси ёки судья маслахатчиси вазифаларида ишлаши зарур. Судьялик лавозимига фақат суд тизимида ишлаган шахсларни тайинлаш зарур. Прократура, нотариал идоралари, ФХДЁ идораси, банк, ва бошқа давлат ташкилотлари қошида хуқуқшунос лавозимида ишлаган шахсларни умуман Судьяликка қабул қилмаслик зарур. Суд тизимда ишламай бошқа бир давлат ташкилотида ишлаган хуқуқшунос шахсларни Судьяликка тайинланиши Суд тизимда коррупция, ўзаро таниш билишчилик, шунингдек Суд тизимда ишламай Судьялик лавозимига тайинланган Судьяларнинг чиқарётган сифатсиз қарорларидан жамият томонидан Ҳукуматга ва Суд тизимга ишончи ёқолади.
Маълумот учун27.01.2017 17:51

Дастурнинг 108 ва 116-бандлари ижроси доирасида таклифингиз инобатга олинади.

Erkinjon Sabirov20.01.2017 10:53
Илк бор судьялик лавозимига тайинлаш жараёни(процедураси)ни тубдан ўзгартириш, фақатгина савол-жавоб тарзида эмас, балки хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаолик, жиноий, хўжалик ишлари бўйича масалалар ечиш, суд жараёни ўтказиш, психологик тестлар ва шу каби синовлар билан шаффофлик асосида ўтказилиши судья деган юксак номга мос кадрларни етишишида муҳим ўрин тутади.
Қабул қилинди22.01.2017 07:27
Дастурнинг 108 ва 116-бандлари ижроси доирасида таклифларингиз инобатга олинади.
Bunyodbek Ibragimov23.01.2017 11:05
суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини Судьяликка номзодлар учун ягона марказлашган йилда бир ёки бир неча бор ўтказиладиган судьялар малака имтиҳонини жорий қилиш ва ушбу имтиҳонларниннг шаффофлигини ва очиқлигини таъминлаш(чунки марказлашган ягона малака имтиҳони мавжуд бўлмай, бўш ўринларга қараб ўтказилади ва танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар орасидан ўтказилади); Судьяларнинг маҳаллийчилик ва уруғ аймоқчилик таъсирига тушмаслик учун туғилган вилоятида судьялик фаолиятини қилишга чеклов жорий этиш; Суд бошқаруви бўйича таклифлар: А. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси (ОМК) - ОМК ни Қонунчилик Палатаси Спикери, Сенат Раиси, Президенти ва Олий Суд ва Олий хўжалик суд Раислари томонидан ҳар бири 4 та аъзони тайинлаш орқали шаклланитириш; -аъзоларнинг ярмидан кўпчилигини судья ва профессор ўқитувчилар ташкил қилиши лозим; - ОМК қарорлари(тақдимнома ва хулосалари)ни тегишли тартиб эълон қилиш ва уларнинг юридик кучини(Президент учун мажбурий ёки тавсиявий) белгилаш; -ОМК қарорларини Президент томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш(рад қилиш ва қайтариш асослари) Б. Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолияти янада яхшилаш - СМҲ лари фаолиятини(аъзолари ва қарорлари) очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; - СМҲ лар қонунчиликка кўра судьялар конференцияларида(СК) шакллантириш ва СК ларни чақириш ва ташкил этиш тартибини белгилаш(2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-368-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ТАСДИҚЛАНГАН Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида НИЗОМнинг 4-моддасига кўра СМҲ лар СК лар томонидан шакллантирилади деб белгиланган) В. Констициявий суд судьяларини тайинлаш тартибини ислоҳ қилиш - ваколат муддатини умрбод қилиш - Қонунчилик Палатаси Спикери, Сенат Раиси, Президент, Олий Суд ва Олий хўжалик суд Раислари, Адлия вазири ва Адвакотлар палатаси Раиси томонидан ҳар бири 1 та аъзодан Сенатга тақдимнома киритиш орқали шаклланитириш
Қабул қилинди27.01.2017 18:02

Таклифингиз мазкур бандда назарда тутилган тадбирни амалга оширишда кўриб чиқилади.

Nozirbek Azimjonovich Muminov23.01.2017 16:15
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида судлар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш, мазкур қонунда судлар фаолиятини молиялаштириш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, суд фонди маблағларини йўналтириш, судларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш механизмларини белгилаш таклиф этилади.
Рад этилди23.01.2017 18:22
Давлатт дастури лойиҳасининг 62-бандида судьяларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
Мансур Ибрагимов25.01.2017 10:36
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида судьяларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишига йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонугга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши; судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафоланганлигини белгиланган. Ушбу Конституциявий нормадан келиб чиқиб, ЖК 236-моддасига тегишли ўзгартиш ёки қўшимча киритиш ёхуд 236-1-модда, яъни "Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш" номли нормани киритиш ва унда судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишнинг турлари (оғзаки, ёзма, тазйиқ, тахдид, таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик, суд раиси томонидан, юқори суд томонидан, хизмат ёки мансаб ваколатидан фойдаланиб, суд аппарати ходимлари орқали ва х.к) ни аниқ кўрсатиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларининг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб бир нечта қисмлар (бандлар) ни ҳамда жиддийроқ санкицияларни, жумладан мажбурий қўшимча жазони (эгаллаб турган вазифаси ёки лавозимидан озод қилиш) белгилаш мақсадга мувофиқ бўлида.
Қабул қилинди27.01.2017 18:02

Дастурнинг 62-банди ижроси доирасида таклифингиз инобатга олинади.

Мансур Ибрагимов25.01.2017 10:45
Бундан ташқари, судьяларнинг дахлсизлиги Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги қонунининг 70-моддасида белгиланган. Бироқ судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун амалдаги қонунларда жавобгарлик белгиланмаган. Шу нуқтаий назардан Жиноят кодексига 236-2-моддасини қўшимча равишда киритиб, унда "Судьянинг дахлсизлигини бузиш" деб номлаш ва унда "Судлар тўғрисида"ги қонунининг 70-моддасида белгиланган дахлсизлик кафолатларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиб ва жиддий жазо чоралари ва мажбурий қўшимча жазоларни белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Юқоридаги билдирилган ҳар иккала таклиф судьяларнинг одил судловни амалга оиширишда мустақиллигини кафолатлашга хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Қабул қилинди27.01.2017 18:03

Мазкур соҳадаги конунчиликни такомиллаштириш доирасида таклифда баён этилган масала кўриб чиқилади.

Мансур Ибрагимов25.01.2017 11:28
Зеъро, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашганлик ёки судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминламай туриб, том маънодаги судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунишини таъминлаб бўлмайди.
Маълумот учун26.01.2017 18:03
Эътибор ва фикрингиз учун рахмат.
Мансур Ибрагимов25.01.2017 12:38
Шу билан бирга судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашганлик ёки судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун ҳар бир судьяни тўғридан-тўғри "Судьялар олий кенгаши"га зудлик билан мажбурий маълумот, ахборот, билдирги ва шунга ўхшаш тарзда хабардор қилиш механизмини жорий этилса мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
Қабул қилинди25.01.2017 14:16
Таклифингиз Ҳаракатлар стратегияси дастурининг тегишли бандлари ижроси доираси кўриб чиқилади.
Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:08

Судъялар фаолиятига аралашганлик учун айбалнаётган шахсларга айбдорлик презумциясини қўллаш. яни айбланувчи судъяни фаолиятига аралашмаганлигини исботлаб бермаса жавобгарликка тортилади.

Рад этилди28.01.2017 15:01

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:09

интизомий жазони қўллаш ваколани фақат парламентга бериш. яъни интизомий жазога асос бўлган хатти-ҳаракатни содир этганми ёки йўқлигини кенгаш кўриб чиқсин, лекин жазони фақат парламент қўлласин.

Рад этилди28.01.2017 15:01

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:30

судъяларнинг рағбатлантириш бошқа шахсга боғлиқ бўлмаслиги керак. бу судъяни бировни қўлига қараб қолишга мажбур қилади. Рағбатлантириш фақат битта бўлиши керак бу ҳам бўлса халқа хизмат қилаётганлиги.

Аммо ойликлари ва иштимоий таъминоти жудда катта бўлиши керак. Осон эмас инсон тақдирини ҳал этиш.

Рад этилди28.01.2017 15:22

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:35

Суд раиси тизимини бекор қилиш. Нима учун суд раиси керак? ишни ташкил этиш учун-ми? Агар, иш жараёнини автоматлаштирилса ишни компютерлар ташкил этвуради! Қайси ишни қайси судя кўриши кераклигини ким ҳал этади? Суд раисими? Бу корупциягенлик ва тазйиқ ўтказиш инструментику!

Суд котиблари, канцелярия ва архив билан шартнома тузадими? буни олий суд қилса бўлади ёки бу ваколатни адлияга берса бўлади. Шунда суд котиблари адлия ходимлари ҳисобланади!

Рад этилди05.02.2017 10:26

Судда ишни ташкиллаштириш, суд аппаратига раҳбарлик қилиш, улар томонидан меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқа бир қатор маъмурий функцияларни бажариш учун суд раиси лавозими зарур. Адлия тизимига суд котибларни ўтказиш суд мустақиллиги тамойилига зид бўлади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:37

Суд раисларини вилоятлараро ротация қилиш таклиф этилган, нега суднниг ичида эмас ва нега бир йил ичида эмас. Бир суд доирасида судялар галма гал суд раиси вазифасини бажариб чиқишсин. шунда судлар ўртасида тенглик бузилмайди. чунки ҳар бир судя эртага суд раиси бўлиши билади.

Рад этилди28.01.2017 15:00

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 10:39

Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш белгиланган. Бизнингча, мазкур Кенгашнинг мақоми ва судьялар корпусини шакллантиришдаги ўта муҳим вазифа ва функциясини инобатга олиб истиқболда унинг фаолияти алоҳида Ўзбекистон Республикасининг “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Мазкур Судьялар олий кенгаши судьялар корпусини шакллантириш; судьяликка номзодларни малака имтиҳонлардан ўтказиш; судьяларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; судьялар фаолиятини баҳолаш ва судьяларни рағбатлантириш; судьялар мустақиллиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш; судьяларни жавобгарликка тортиш каби масалаларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, судьяларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга роизилик бериш фақатгина Судьялар олий кенгаши қарори ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсатномаси асосидагина амалга оширилиши лозим. Шунингдек, судьяларга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши ҳам қайд этилган, Кенгаш ваколати доирасига киритилиши лозим. Бу эса ўз навбатида, судьялар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам юқорида қайд этилган Кенгашлар фаолияти махсус қонунлар билан тартибга солинган. Масалан, Франция, Италия, Испания, Польша, Бельгия, Молдова суд қонунчилигида мавжуд.

Қабул қилинди05.02.2017 10:27

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:44

Судларни ҳокимлар тазйиқидан холи қилиш учун суднинг маъмурий ҳудудий бўлинишларини қайта кўриб чиқиш ва ушбу бўлиниши мавжуд маъмурий ҳудудий бўлинишни такрорламаслиги лозим. яни бир ҳудудда иккита ёки уста суд бўлиши керак ёки битта суд ҳудудида иккита-учта маъмурий ҳудуд бўлиши керак.

судъялар ўзини бирор бир ҳудудга тегишли эканлигини ҳис этмасликлари керак. бу уларни ушбу ҳудуд ҳокими таъсиридан ҳоли қилади.

иложи бўлса судлар ҳудуд марказларидан узоқда жойлашиши керак.

Рад этилди05.02.2017 10:30

Таклиф асослантирилмаган ва амалиётда ҳозирги кунга қадар судлар ҳокимлар томонидан ҳеч қандай тазйиққа дуч келгани ҳолати аниқлангани йўқ.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 15:30

Дастурга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш белгиланмоқда. Бизнингча, мазкур Кенгаш таркибини доимий асосда профессионал фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш лозим. Жумладан, Кенгаш таркибини умумий юрисдикция ва хўжалик судлари судьяларидан улар штат сонига мутаносиб равишда , адлия органларидан 2 нафар, прокуратура органларидан 2 нафар вакил, Ўзбекистон Судьялар ассоциациясидан 2 нафар вакил, адвокатлардан 2 нафар вакил, Тошкент давлат юридик университетидан 2 нафар вакил (ҳуқуқ соҳаси бўйича катта ҳаётий ва илмий-амалий иш тажрибасига эга бўлган ҳуқуқ профессорларидан) шакллантирилиш лозим. Бундай Кенгашлар таркибини шакллантириш амалиёти бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам мавжуд. Масалан, Франция, Италия, Испания, Польша, Бельгия, Молдова қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Қабул қилинди05.02.2017 10:31

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 16:11

Дастурда назарда тутилаётган Судьялар олий кенгашига қуйидаги қўшимча ваколатлар бериш мақсадга мувофиқ:

судьялар корпусини шакллантириш;

судья ёрдамчисини танлаш ва уларни тайинлаш;

судьялар қасамёд қабул қилиш маросимини тантанали ташкил этиш;

судьяларни меҳнат таътилиги чиқиш жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

судьяларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

судьялар ва суд раислари фаолиятини баҳолаш ва судьяларни рағбатлантириш;

судьяларни суд тизимида юқори мансаб лавозиларига тавсия этиш ва хулоса бериш;

судьялар мустақиллиги, дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш;

судьяларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш ёки уни рад этиш масалаларни кўриб чиқиш;

Судьялар олий кенгаши ўз фаолияти бўйича 1 йилда камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Олий Мажлис Сенатига ҳисобот бериш тартибини жорий этиш лозим.

Қабул қилинди05.02.2017 10:32

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Safarov Temur Uktamovich28.01.2017 16:30

Исходя из опытов зарубежных стран, где функционирует данный вид органа судебного самоуправления (США, Франция, Сербия, Россия, Украина, Казахстан, Кыргызстан и др.) предлагается сформировать состав Высшего судебного совета судей следующем виде:

заместители председателя Верховного суда Республики Узбекистан - 2

заместители председателя Верховного судов по уголовным и гражданским делам Республики Каракалпакстан - 2

председатели областных судов и города Ташкента (13) по уголовным, гражданским и хозйственным делам (с каждого суда) - 39

председатель военной коллегии Верховного суда Республики Узбекистан - 1

заместитель Генерального прокурора Республики Узбекистан - 1

председатель Палаты адвокатов - 1

Министр юстиции Республики Узбекистан - 1

и из одного председателя избираемый Президентом Республики Узбекистан

Қабул қилинди05.02.2017 10:32

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Ишанкулов Акбарали Анваржонович28.01.2017 17:37

5 йилда бир маротаба судьяларни уларнинг ваколати муддати доирасида туманлараро, вилоятлараро ротация қилиш учун ҳар бир судья учун барча ҳудадларда хизмат уйларни ташкил этиш лозим. Чунки, бир ҳудуддан бошқасига ротация қилинган судья уй-жой масаласини ҳал этиш учун ўз вақтини сарфламаслигни лозим, балки асосий вазифасини, яъни одил судловни амалга ошириши керак.

Қабул қилинди05.02.2017 10:33

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.