Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

Т/р6
Амалга ошириладиган тадбирАҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида “Электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Бунда миллий парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, парламент фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги вазиятдан хабардорлигини ошириш имкони берилади.

Комментарии и ответы

Qurbanov Jumanazar Omonovich26.01.2017 16:29
1. Ҳар бир Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ўзи сайланган окрукдаги сайловчилар доимий алоқа ўрнатиш учун электрон алоқа тизими жорий этиш ҳам мақсадга мувофиқ. 2. Маҳаллий ҳокимят томонидан қабул қилинадиган қарорни қабул қилмасдан олдин депутат ёки сента аъзоси амалдаги қонунчиликка мос ёки мос эмаслигини аниқлик киритиш керак.
Отклонено26.01.2017 17:10
Қайд этган масалангиз Дастур доирасида белгиланган.
Bahodirov Bobur Bahodir o`gli27.01.2017 14:29

Палаталар йиғилишлари ва ялпи йиғилишни онлайн тарзда (жонли эфирда) бериб бориш, шунингдек депутатлар ва фракциялар томонидан муаян масала юзасидан қандай таклифлар киритилаётганини олдиндан бериб бориш. Шунингдек, палаталарнинг йиғилишларида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалаларни олдиндан расмий веб-сайт орқали фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этиш. Йиғилиш натижасида шунчаки пресс-релиз тарзида емас балки қайси депутат ёки сенатор қандай таклифни баён этганини расмий веб-сайтда бериб бориш лозим.

Принято30.01.2017 12:26

Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено проработки Госпрограммы.

Botir Umarov28.01.2017 16:44

Хар бир қонунни қабул қилишда қайси депутат ёки сенатор қандай овоз берганини онлайн базада йиғиб бориш керак. Шунда кейинчалик ушбу депутатларга сайловчилар бемалол баҳо бера оладилар, қанчалик улар қўллаган қонунларини ижобий ёки салбий натижалари бўйича.

Для информации30.01.2017 12:27

Таклифингиз Давлат дастури қабул қилингандан сўнг, унинг ижроси жараёнида кўриб чиқилади. Эътиборингиз учун рахмат.