1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 6 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида “Электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Бунда миллий парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, парламент фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги вазиятдан хабардорлигини ошириш имкони берилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Палаталар йиғилишлари ва ялпи йиғилишни онлайн тарзда (жонли эфирда) бериб бориш, шунингдек депутатлар ва фракциялар томонидан муаян масала юзасидан қандай таклифлар киритилаётганини олдиндан бериб бориш. Шунингдек, палаталарнинг йиғилишларида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалаларни олдиндан расмий веб-сайт орқали фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этиш. Йиғилиш натижасида шунчаки пресс-релиз тарзида емас балки қайси депутат ёки сенатор қандай таклифни баён этганини расмий веб-сайтда бериб бориш лозим.
Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено проработки Госпрограммы.
Хар бир қонунни қабул қилишда қайси депутат ёки сенатор қандай овоз берганини онлайн базада йиғиб бориш керак. Шунда кейинчалик ушбу депутатларга сайловчилар бемалол баҳо бера оладилар, қанчалик улар қўллаган қонунларини ижобий ёки салбий натижалари бўйича.
Таклифингиз Давлат дастури қабул қилингандан сўнг, унинг ижроси жараёнида кўриб чиқилади. Эътиборингиз учун рахмат.