2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
Т/р | 60 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек тегишли штат бирлигини ўтказиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий суд, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Ушбу чоралар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Дастурнинг 62-бандида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Қонун лойиҳаси билан судьяларнинг алоҳида мақоми инобатга олинган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Судларнинг фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатидан таъминлаш соҳасида. Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаменти (Олий суд департаменти)ни ташкил этиш лозим. Шунингдек ушбу орган фаолиятини ҳуқуқий асоси бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Олий суд департаменти тўғрисида”ги Низом дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши лозим. Бироқ суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг навбатдаги босқичда эса, Ўзбекистон Республикасининг “Олий суд департаменти тўғрисида”ги алоҳида қонун қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида қайд этилаган Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаментини ташкил этиш ушбу судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш сифатини янада яхшиланишига ва унинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.
Бундай Олий суд департаменти аксарият ШҲТга аъзо мамлакатлар тажрибасида ҳам кузатилади. Масалан, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси.
Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.