Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р60
Амалга ошириладиган тадбирЎзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек тегишли штат бирлигини ўтказиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларОлий суд,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Ушбу чоралар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Козимбек Шухратович19.01.2017 07:26
Мудофа вазирлиги, Ички ишлар, Миллий хавфсизлик, Прокуратура ва Солиқ идоралари каби Суд тизими хам ўзининг махсус кийим (форма) стандартига ўтказиш зарур.
Қабул қилинди20.01.2017 04:48
Бундай тартибни жорий этиш назарда тутилган. Алоҳида ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда.
Салиев Козимбек Шухратович19.01.2017 09:15
Туман, вилоят ва шахар умумий юрисдикция судларида Судьялар штати тўлғизилмаган бўлса, ишлаётган Судьяларга бўш иш ўрни бўлган Судья иш хақини ишлаётганларга тақсимлаб бериш зарур. Масалан: Фуқаролик ишлари бўйича туман судида 7 та Судьялик штати бўлса, шундан 2 та иш ўрни вакант деб хисобланса, ишлаб турган 5 та туман судьясига вакант бўлиб турган 2 та бўш ўрнининг иш хақини ишлаётганлага тақсимлаб берилади.
Маълумот учун27.01.2017 18:07

Дастурнинг 62-бандида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Қонун лойиҳаси билан судьяларнинг алоҳида мақоми инобатга олинган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 17:22

Судларнинг фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатидан таъминлаш соҳасида. Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаменти (Олий суд департаменти)ни ташкил этиш лозим. Шунингдек ушбу орган фаолиятини ҳуқуқий асоси бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Олий суд департаменти тўғрисида”ги Низом дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланиши лозим. Бироқ суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг навбатдаги босқичда эса, Ўзбекистон Республикасининг “Олий суд департаменти тўғрисида”ги алоҳида қонун қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Юқорида қайд этилаган Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаментини ташкил этиш ушбу судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш сифатини янада яхшиланишига ва унинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Бундай Олий суд департаменти аксарият ШҲТга аъзо мамлакатлар тажрибасида ҳам кузатилади. Масалан, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси.

Қабул қилинди05.02.2017 10:37

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.