2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
Т/р | 72 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим (бўлинма, гуруҳ) ташкил этиш. Давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IIчорак |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар белгиланади: мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларни тузиш тартиби; мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари; мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар ходимларининг ҳуқуқий ҳолати; мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чоралари. |
Комментарии и ответы
"бўлим" сўзи ўрнига "бўлинма" сўзини ишлатиш чалкашмовчиликларни олдини олган бўлар эди. бўлим сўзи икки хил манода ишлатилиши мумкин бўлганлиги учун ҳуқуқий ҳужжатни икки хил талқин қилинишига олиб келиши мумкин.
Таклифингиз асослантирилмаган.
"фаолияти очиқлигини" атамасини ўрнига "ошкоралигини" атамасини ишлатилса тўғри бўлмайдими?
Таклифингиз асослантирилмаган.
"хўжалик бошқаруви органлари" атамасини аниқлаштириб ўтиш лозим
Таклифингиз асослантирилмаган.
ушбу таркибий доирасида иш юритиш тартинибини белгиланса ҳам яхши бўлар эди. мурожаатни қабул қилинганидан бўлинма томонидан қилинадиган ҳаракатлар кетма-кетлиги (алгаритми).
Таклифингиз асослантирилмаган.