Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/р72
Амалга ошириладиган тадбирҲар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим (бўлинма, гуруҳ) ташкил этиш.
Давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
IIчорак
Ижро учун масъулларАдлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари
вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.           Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларни тузиш тартиби;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар ходимларининг ҳуқуқий ҳолати;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чоралари.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:13

"бўлим" сўзи ўрнига "бўлинма" сўзини ишлатиш чалкашмовчиликларни олдини олган бўлар эди. бўлим сўзи икки хил манода ишлатилиши мумкин бўлганлиги учун ҳуқуқий ҳужжатни икки хил талқин қилинишига олиб келиши мумкин.

Рад этилди28.01.2017 14:58

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:14

"фаолияти очиқлигини" атамасини ўрнига "ошкоралигини" атамасини ишлатилса тўғри бўлмайдими?

Рад этилди28.01.2017 14:58

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:15

"хўжалик бошқаруви органлари" атамасини аниқлаштириб ўтиш лозим

Рад этилди28.01.2017 14:57

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:17

ушбу таркибий доирасида иш юритиш тартинибини белгиланса ҳам яхши бўлар эди. мурожаатни қабул қилинганидан бўлинма томонидан қилинадиган ҳаракатлар кетма-кетлиги (алгаритми).

Рад этилди28.01.2017 14:57

Таклифингиз асослантирилмаган.