2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
Т/р | 73 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларининг шакли, турлари ва мазмуни бўйича Давлат намунавий классификатори” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мурожаатларни рўйхатга олиш тизими бўйича ягона электрон дастурни тадбиқ этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Мурожаатларнинг келиб тушиш манзили, қуйи тизимларга юборилганлиги, уларнинг мазмуни, тури ва кўтарилган масалалар классификацияси ҳамда такрорий ва аноним мурожаатлар ҳисоби, кўриб чиқиш натижаси, белгиланган тартиб ва муддатларда риоя қилиниши, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари бўйича таҳлиллар олиб борилади. |
Комментарии и ответы
"Аҳоли ва тадбиркорларнинг" атамасини чиқариб ташлашни таклиф этаман. чунки аҳоли ва тадбиркорлик субъекти турли талқин қилиниши мумкин. қонун ҳужжатларида "аҳоли" тушунчаси ёритилмаган.
Таклифингиз асослантирилмаган.