Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/р73
Амалга ошириладиган тадбир“Аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларининг шакли, турлари ва мазмуни бўйича Давлат намунавий классификатори” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мурожаатларни рўйхатга олиш тизими бўйича ягона электрон дастурни тадбиқ этиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура,
ИИВ,
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Мурожаатларнинг келиб тушиш манзили, қуйи тизимларга юборилганлиги, уларнинг мазмуни, тури ва кўтарилган масалалар классификацияси ҳамда такрорий ва аноним мурожаатлар ҳисоби, кўриб чиқиш натижаси, белгиланган тартиб ва муддатларда риоя қилиниши, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари бўйича таҳлиллар олиб борилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:21

"Аҳоли ва тадбиркорларнинг" атамасини чиқариб ташлашни таклиф этаман. чунки аҳоли ва тадбиркорлик субъекти турли талқин қилиниши мумкин. қонун ҳужжатларида "аҳоли" тушунчаси ёритилмаган.

Рад этилди28.01.2017 14:57

Таклифингиз асослантирилмаган.