2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш
Т/р | 82 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш: озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш; вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал харакатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш; қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш; судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланиш-ининг амалдаги муддатларини қисқартириш; ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш; ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали ахлоқ-тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган “мажбурий жамоат ишлари” тариқасидаги жиноий жазони киритиш; ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мувофиқ келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий айланмани тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш. |
Бажариш муддати |
2017 йил I чорак 2017 йил II чорак 2017 йил II чорак 2017 йил II чорак 2017 йил II чорак 2017 йил IV чорак 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар |
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси
Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мос келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий ўсишни тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
"Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунни бекор қилиш. чунки у тўлиқ фуқаролик кодексини такрорлаган.
Таклифингиз асослантирилмаган.