Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

Т/р82
Амалга ошириладиган тадбирҚуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш;
вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал харакатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;
қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш;
судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланиш-ининг амалдаги муддатларини қисқартириш;
ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;
ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали ахлоқ-тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган “мажбурий жамоат ишлари” тариқасидаги жиноий жазони киритиш;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мувофиқ келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий айланмани тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш.
Бажариш муддати    2017 йил
I чорак     2017 йил
II чорак     2017 йил
II чорак     2017 йил
II чорак   2017 йил
II чорак   2017 йил
IV чорак     2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъуллар    Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси   Олий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси   Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мос келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий ўсишни тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш назарда тутилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 12:00

"Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунни бекор қилиш. чунки у тўлиқ фуқаролик кодексини такрорлаган.

Рад этилди28.01.2017 14:55

Таклифингиз асослантирилмаган.