2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 87 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | ИИВ, МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш. Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради. |
Комментарии и ответы
Масъул идоралар сифатида фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар киритилган.
Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият кўрсатувчи бошқармаларни ягона тизимлашган мустақил Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича Қўмита сифатида шакллантириш лозим. Бунинг натижасида, эса ҳалқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишда ҳуқуқий ва ташклий муносабатларни тезкор ва самарали олиб борилишига хизмат қилади. Бу борада, Европа давлатлари ва АҚШ амалиётини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.
Таклиф етарли асосланмаган. Юртимизда бу масала билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошқа тузилмалар билан биргаликда шуғулланиб келмоқда. Янги бир идора ташкил этиш масаланинг ечимини бермайди.