Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

Т/р87
Амалга ошириладиган тадбирДиний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларИИВ, МХХ, ДБҚ,
Бош прокуратура,
Мудофаа вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирлар дастури.
Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Sulaymonov Jahongir G'iyazovich24.01.2017 12:57
Ижро учун масъулларга Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини қўшиш.
Рад этилди27.01.2017 19:39

Масъул идоралар сифатида фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар киритилган.

Safarov Temur Uktamovich28.01.2017 11:51

Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида фаолият кўрсатувчи бошқармаларни ягона тизимлашган мустақил Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича Қўмита сифатида шакллантириш лозим. Бунинг натижасида, эса ҳалқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашишда ҳуқуқий ва ташклий муносабатларни тезкор ва самарали олиб борилишига хизмат қилади. Бу борада, Европа давлатлари ва АҚШ амалиётини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Рад этилди05.02.2017 11:02

Таклиф етарли асосланмаган. Юртимизда бу масала билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошқа тузилмалар билан биргаликда шуғулланиб келмоқда. Янги бир идора ташкил этиш масаланинг ечимини бермайди.