1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 9 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги Доимий вакили лавозимини таъсис этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 50,0 |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек ижро органлари фаолиятини устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Нима кераги бор яна бир ортиқча бюрократни? Олий Мажлис палаталари барибир Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппаратини тегишли департаментлари билан ишлашади, аниқ бир белгилаб қўйилган "доимий" вакил қанчалик хар бир масалага чуқур кириб бориши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозимини таъсис этиш Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, ижро органлари фаолиятини устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий вакили бошқа вазифалардан озод бўлиши унинг хар бир масалага чуқур кириб бориши таъминлайди.