Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

Т/р9
Амалга ошириладиган тадбирВазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги Доимий вакили лавозимини таъсис этиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларВазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)50,0
Молиялаштириш манбалариДавлат бюджети маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек ижро органлари фаолиятини устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Botir Umarov28.01.2017 16:46

Нима кераги бор яна бир ортиқча бюрократни? Олий Мажлис палаталари барибир Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппаратини тегишли департаментлари билан ишлашади, аниқ бир белгилаб қўйилган "доимий" вакил қанчалик хар бир масалага чуқур кириб бориши мумкин?

Рад этилди04.02.2017 12:55

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги доимий вакили лавозимини таъсис этиш Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, ижро органлари фаолиятини устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий вакили бошқа вазифалардан озод бўлиши унинг хар бир масалага чуқур кириб бориши таъминлайди.