3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 135 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш, фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. Лойиҳаларда қуйидагилар акс эттирилади: бюджет харажатларини янада оптималлаштириш, маҳаллий бюджетлар тасарруфида қоладиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг рўйхати ва миқдорини қайта кўриб чиқиш орқали шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг минтақалар маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини оширган ҳолда фискал номарказлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Йўл жамғармаси маблағлари ҳудудлараро ва халқаро йўлларни таъмирлаш учун ишлатилади. Маҳаллий аҳамиятга эга йўллар маҳаллий бюджет томонидан таъмирланади.
Бюджет кодексида ушбу ҳолат назарда тутилмаган
Таклиф асосланмаган.
Солиқлар қисми бўйича: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан республика бюджети даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқалар киради.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ва бошқалар киради.
Бунда, белгиланган нормативларга мувофиқ умумдавлат солиқларининг, хусусан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилиши назарда тутилган.
Таклиф учун рахмат, бироқ солиқ тизими Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча солиқ тўловчиларга нисбатан ягонадир. Бунда, “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори билан барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари белгиланган. Бундан ташқари, шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари учун пасайтирилган ставкалар белгиланган.
Бюджет ташкилотларининг самарадорлигини яна бир бор инвентаризациядан ўтказиш зарур. Баъзи бир бюджет ташкилотлари эски тузим билан ишлаб келмокда. Буларнинг ўрнига кичик лекин самарали ишларни ташкил этиш зарур. Оддийгина Фаргона Катталар стоматологияси биноси жуда катта ва хар йили уни саклаш учун бюджетдан бир канча маблағ ажратилади. Аслида хусусий стоматология клиникалари билан ракобатлаша оладиган ихчамрок лекин зарур техника ва воситалар билан жихозланган клиники ташкил этилса кифоя. Сон эмас сифат зарур!!
Бюджет ташкилотларининг самарадорлиги ва уларни инвентаризациядан ўтказиш, баъзи бир бюджет ташкилотлари эски тизим шароитида ишлаб келаётганлиги, шунингдек кичик ва самарали ташкилотларни ташкил этиш бўйича, ҳамда айрим медицина муассасаларини бюджет ҳисобидан сақлаш қанчалик ўринли эканлиги тўғрисидаги фикрингизга тўлиқ қўшиламиз. Мазкур ишлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.