1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 16 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат бошқаруви асослари, давлат бошқаруви органлари турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ), уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш мезонлари тартибга солинади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Давлат дастури лойиҳасида таклиф этилган “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси номланиши қонунчилик техникаси талабларига мос эмас. Чунки, мазкур ном нафақат давлат бошқарув органларининг институционал ташкилий-ҳуқуқий асосларини балки унинг кенг маънодаги барча жиҳатларини ўзида ифода этади. Масалан, давлат бошқаруви асослари сифатида қуйидагиларни тушунишимиз мумкин:
- 1.Барча турдаги ташкилий асослар;
- 2.Иқтисодий, ижтимоий асослар;
- 3.Маънавий асос;
- 4.Ҳуқуқий асос ва бошқалар.
Мазкур номланишни аниқлаштириш ва давлат бошқарувини амалга оширадиган ижро тизимидаги барча органлар фаолиятини махсус қонунлар асосида тартибга солиш лозим. Шунингдек, бунда давлат ва хўжалик бошқарув органларини бир биридан фарқлаш ва алоҳида қонунлар асосида ҳуқуқий тартибга солиниши мақсадга мувофиқ. Шу сабабли “Давлат бошқаруви органлари тўғрисида”ги ва “Хўжалик бошқаруви органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини тайёрлашмақсадга мувофиқ.
Таклиф этилаётган қонунда давлат бошқарувининг умумий тамойилларини белгилаш, давлат бошқаруви органларини таснифлаш ва уларнинг шаклларни аниқлаштириш назарда тутилган.