1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 44 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳоли ва тадбиркорларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланишда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашни таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги мониторингини олиб бориш тизимини яратиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 554,8 |
Молиялаштириш манбалари | АКТни ривожлан-тириш жамғармаси |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги мониторингини олиб бориш тизимини яратиш бўйича техник чора-тадбирларни амалга ошириш. Аҳоли ва тадбиркорларга хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги таъминланади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
“Электрон ҳукумат” ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги мониторингини олиб бориш тизимини яратиш, албатта долзарб масалалар қаторига киради. Аммо бу тизим ёрдамида ҳозирги кунда “Электрон ҳукумат” тизими лойихаси доирасида ишлаб чиқилаётган комплекс интеграллашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини мониторинг қилиш аввалдан маълум натижага олиб келади, яъни ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларининг биронтаси ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермайди Бундан келиб чиқиб қуйидаги таклиф дастурга киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди:
Республикада “Электрон ҳукумат” лойихаси доирасида ишлаб чиқилаётган комплекс интеграллашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳимояланганлик даражаси бўйича аттестация қилишни йўлга қўйиш мақсадида миллий дастурий ва аппарат-дастурий ахборотни криптографик ва техник ҳимоя қилиш воситаларини (национальные средства криптографической и технической защиты информации) ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.
Бундай воситалар ёрдамида республикада ҳимояланган ахборот тизимларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ва уларни ҳимояланганлик даражаси бўйича аттестация қилишни амалга ошириш мумкин.
Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси ва UNIKON.UZ томонидан ишлаб чиқилган махсулотлар билан бу масаланинг 10 фоизини ҳам ҳал қилиш мумкин эмас. Республикада ахборот технологиялари сохасида ва жумладан дастурий воситалар ишлаб чиқиш йўналишида фаолият юритаётган кўплаб фирма ва компанияларни бу лойихани амалга оширишга жалб қилиш лозим. Ва буни ўз навбатида ахборотни криптографик ва техник химоя қилиш сохасидаги фаолият турларини лицензиялаш, хамда ишлаб чиқилган махсулотларни сертификациялаш тизимлари орқали мувофиқлаштириш мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2007 йилдаги ПҚ-614-сонли Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2007 йилдаги 242-сонли Қарори талаблари асосида).
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.