Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р62
Амалга ошириладиган тадбирСудьяларнинг алоҳида мақомини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш.
Бажариш муддати2017 йил II чорак
Ижро учун масъулларОлий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора судларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, уларнинг фаолиятига аралашмасликнинг қўшимча кафолатларини яратади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Козимбек Шухратович19.01.2017 09:18
Туман, вилоят ва шахар умумий юрисдикция судларида Судьялар штати тўлғизилмаган бўлса, ишлаётган Судьяларга бўш иш ўрни бўлган Судья иш хақини ишлаётганларга тақсимлаб бериш зарур. Масалан: Фуқаролик ишлари бўйича туман судида 7 та Судьялик штати бўлса, шундан 2 та иш ўрни вакант деб хисобланса, ишлаб турган 5 та туман судьясига вакант бўлиб турган 2 та бўш ўрнининг иш хақини ишлаётганлага тақсимлаб берилади
Маълумот учун27.01.2017 18:12

Дастурнинг 62-бандида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Қонун лойиҳаси билан судьяларнинг алоҳида мақомини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Erkinjon Sabirov21.01.2017 04:12
Одил судловни амалга оширишда суд аппарати ходимларининг ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, суд аппарати ходимларининг ҳам иш ҳақлари миқдорини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга ҳам эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблайман.
Маълумот учун27.01.2017 18:12

Таклифда кўрсатиб ўтилган масалалар Дастурнинг 61 ва 62-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 10:59

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 84-моддасида “Судьялар суд мажлисини махсус кийимда олиб борадилар” деб мустаҳкамланган. Бироқ бугунги кунга қадар, судьяларнинг махсус кийими намунаси белгиланган тартибда тасдиқланмаган. Фикримизча, судьяларга махсус кийим масаласини ҳал этиш керак. Энг муҳими, судьяларни махсус кийими намунасини ишлаб чиқишда нафақат халқаро андозаларга балки миллий қадриятларимизни ҳам инобатга олган ҳолда тайёрлаш лозим. Шу билан бирга, судьяларнинг махсус кийими намунаси ва унинг ранги судлар ва судьяларнинг ихтисослашуви, тегишли суд инстанцияларини инобатга олган ҳолда тайёрланиши лозим. Юқорида қайд этилган, масала бир қатор хорижий мамлакатларда, масалан, АҚШ, Германияда, Франция, Англия ва бошқаларда мавжуд.

Рад этилди05.02.2017 10:39

Таклифингиз муҳокама қилинаётган масалага тааллуқли эмас.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 11:07

Суд ҳокимияти чинакам мустақиллигини таъминлаш учун аввало судьялар ва суд аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини янада самарали таъминлашнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг “Судьялар ва суд аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда нафақат судьяларни ижтимоий ҳимоя қилиш балки суд аппарати ходимларининг ҳам моддий ва ижтимоий муҳофаза этиш самарадорлигини ошириш зарурати мавжудлигини кўрсатса, бошқа томондан ушбу соҳадаги тартиб-таомиллар кўплаб қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинмоқдаки, бизнингча, бундай масалаларни яхлит қонун билан тартибга солиниши лозимлигини кўрсатади. Мазкур қонун қабул қилинса, унда албатта, Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари, шунингдек хўжалик судлари судьялари ва мазкур суд аппаратти ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар яхлит бир қонунда ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишга хизмат қилади. Бундай қонун бир қатор хорижий мамлакатларда хусусан, Буюк Британияда “Судьяларнинг пенсияси тўғрисида”ги (Judicial Pensions Act), Германия “Федерация ва федерал ерларнинг мансабдор шахслари ва судьяларининг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунларда ўз ифодасини топган. Шунингдек бу борада ШҲТга аъзо давлатларнинг суд қонунчилигида учрайди. Масалан, Россия Федерациясининг “Судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг давлат ҳимояси тўғрисида”ги, “Судьялар ва суд аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Россия Федерациясининг судларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинган.

Қабул қилинди05.02.2017 10:39

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 11:15

Мамлакатимизда Судьяларнинг ижтимоий муҳофазасини изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судьяларни ижтимоий муҳофаза қилишни ва ушбу лавозимга номзодларни ўқитишнинг ташкилий асосларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2.08.2013) 216-сон қарорининг 1-банди “Олий суд, Олий хўжалик суди судьяларига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт-санитария бирлашмаси муассасаларида таъминланади” деб мустаҳкамаланган. Бизнингча, ушбу имтиёздан нафақат юқорида қайд этилган судлар судьяларига балки барча суд тизими судьяларига татбиқ этилиши лозим. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг “...судьялар бир хил мақомга эга” деган 60-моддаси 2-қисмига ҳамда “Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг махсус муҳофазасида бўлади...” деб номланган 76-моддаси 1-қисмига мувофиқ келади.

Қабул қилинди05.02.2017 10:44

Таклиф муҳокама қилинаётган масалага тааллуқли эмас.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 11:39

Судьяларга ҳар йили ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқи берилади. Бироқ бизнингча, судьяларга уларнинг юридик касб бўйича иш стажини инобатга олган ҳолда ҳар йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқи берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган судьяларга ва суд аппарати ходимларига 5 календарь кун, 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган судьяларга ва суд аппарати ходимларига 10 календарь кун, 15 йил ва ундан юқори иш стажига эга бўлган судьяларга ва суд аппарати ходимларига 15 календарь кун. Айни пайтда бунга ўхшаш тажриба Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органларининг ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган таклиф бир қатор хорижий мамлакатлар ва ШҲТга аъзо мамлакаталар суд қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Қабул қилинди05.02.2017 10:41

Таклифингиз асослантирилмаган. Меҳнат таътили масаласида судьялик лавозимини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги фаолият билан солиштириш мақсадга мувофиқ эмас.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 11:55

Судьялар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш уларни ижтимоий ҳимоялаш чораларида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун судьянинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан алоҳида муҳофаза қилиниши ва республика бюджети ҳисобидан суғурта қилиниши шарт. Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатадики, суғурта шартномасини тузиш Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 76-моддасида назарда тутилган бўлиб, судьяларни ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан суғурта қилиш қоидалари ва унинг тартиб-таомиллари мустаҳкамланмаган. Бу борада судьяларнинг ижтимоий ҳимоялашни амалга оширишга доир махсус Низом ҳанузгача ишлаб чиқилмаган бўлиб, бу турдаги давлат мажбурий суғуртасини бир хилда амалга оширилишида тегишлича муаммоларни келтириб чиқармоқда. Назаримизча, келажакда биринчи босқич сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш лозим бўлса, навбатдаги босқич сифатида эса, бу масалалар алоҳида Қонун билан ҳуқуқий тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Рад этилди05.02.2017 10:43

Таклиф муҳокама қилинаётган масалага тааллуқли эмас.